"Jayhun ilhomlari" NNT rasmiy veb-sayti

Она алласининг сеҳри


06.03.2018

(Замонавий эртак)

Бир бор экан, бир йўқ экан...

Инсоният пайдо бўлган замонлардан бери оналар фарзандларига айтган эртакларини шундай бошлар эканлар. Лекин менинг эртагим бошқача!

Чунки, бу – менинг эртагим, унинг ичида мен борман, менинг тенгдошларим бор.

Шундай қилиб, дунё деган улкан салтанатда катта  ва кичик мамлакатлар қадимдан бор экан. Улар орасида Ўзбекистон деган жаннатмакон юрт бўлиб, бу юртда ҳар бир бола осуда, бахтиёр яшар эканлар. Уларга оналари бири-биридан сеҳрли аллалар айтарканлар:

Алла болам, алла-ё,

Ухла қўзим, алла-ё.

Оқил бўлиб ўсгин-а,

Юртга хизмат қилгин-а.

Алла-ё, алла!

Жалолиддин бобонгдай,

Ё Тўмарис момонгдай.

Алпомишдай бўл, алла,

Темур ҳоқон бўл, алла!

Алла-ё, алла!

Юртга метин қалқон бўл,

Истиқлолга посбон бўл.

Ойбарчиндай ойим бўл,

Полвонликка қойим бўл,

Алла-ё, алла!

Ўзбекистон деган юртнинг оналари ана шундай аллалар билан фарзандларига тарбия берар эканлар. Фарзандларини қалбида юртга меҳр-муҳаббат, садоқат туйғуларини пайвандлаб-пайвандлаб улғайтиришар эканлар. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон деган Ватаннинг номини фарзандлари дунёга танитиб, миллион-миллион қалбларда жаннатмакон бу Ватанга ҳавас уйғотаётган экан. Ўзбекистон болаларини  бутун дунё халқлари жуда яхши танишларига оналар айтган аллаларининг сеҳрли кучи сабаб экан.

 

Турсуной ЖИЯМУРОДОВА, 27-сонли мактаб ўқувчиси.